Эронда коронавирусдан даволанганлар сони ортиб бормоқда
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирининг ӯринбосари Алиризо Раисий бугун ОАВ ходимларига коронавирусга чалинганлар орасида даволанганлар сони ортиб бораётганини таъкидлади.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирининг ӯринбосари Алиризо Раисий бугун ОАВ ходимларига деди: коронавирусга чалинганлардан 435 нафари тӯлиқ даволаниб, касалхонадан уйларига жавоб берилди.
Алиризо Раисийнинг айтишича Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар 2336 нафарни ташкил этади. Бу вирусдан ҳалок бўлган шахслар сони 77 кишига етган.
Эслатиб ўтамиз коронавирус 2019 йилнинг декабри охирида Хитой шарқидаги Хубэй вилояти маркази Ухан шаҳрида пайдо бўлди.
Бу вирус Хитойнинг 30 вилоятидан ташқари дунёнинг 72 мамлакатида ҳам қайд этилган.
Бугунгача дунёда 92 мингдан ортиқ киши бу вирусга мубтало бўлган ва улардан 48 минг нафари тузалиб, 3000 нафардан кӯпроғи қурбон бўлган.