Африка ташкилоти БРИКСдан сионистларнинг ёвузлигини тўхтатишини сўради
Африка тинчлик ташкилоти БРИКС гуруҳини Ғазодаги сионистик режим ёвузликари номлаган нарсага чек қўядиган таклифни тақдим этди ва бу гуруҳ аъзоларини қатъий ва аниқ позицияни эгаллашга чақирди.
Бугун эълон қилинган баёнотда, PeacePro БРИКС гуруҳига аъзо давлатларни тезда ҳаракат қилишга ва Ғазо уруши бўйича ўз позицияларини аниқлаштиришга чақирди.
Порс тудей сайтининг Африканинг Блупернет ахборот агентлигига таяниб хабарига кўра, баёнотда халқаро институтнинг Ғазо секторида тинч аҳолини ҳимоя қилиш ва хақаро қонунларни татбиқ этишдаги муваффақиятсизлигига урғу берилди.
PeacePro ижрочи директори Абдулризо Ҳамзот Нигерида нашр этилган бу баёнотида БРИКС гуруҳини сионистик режимни босиб олинган ҳудудлардаги ҳаракатлари учун жавобгаликка тортишга чақирди.
Абдулризо Ҳамзот БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияларини менсимаслик, БМ Хавфсизлик кенгашининг лоқайдлиги ва Халқаро Жиноят суди ҳаракатини заифлашганидан афсус билдири, глобал институтлар халқаро қонунлар ижрочини қўллаб-қувватлай олмади деб қўшимча қилди.
У шунингдек ҳозирги вазиятда ахлоқий ҳокимият ва ҳаракат қилиш қобилиятига эга бўлган глобал ташкилот қолмади. ..BRICS бу чақириқни қабул қилиши керак, акс ҳолда бу адолат ва тинчлик ўрнатишда глобал муваффақиятсизликка ҳисса қўшади деб аниқлик киритди.