Шайх Наъим Қосим Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг янги бош котиби бўлди
(last modified Tue, 29 Oct 2024 12:00:57 GMT )
октябр 29, 2024 17:00 Asia/Tashkent
  • Шайх Наъим Қосим Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг янги бош котиби бўлди
    Шайх Наъим Қосим Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг янги бош котиби бўлди

Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати Марказий Кенгаши " Шайх Наъим Қосим ушбу ҳаракатнинг котиби этиб сайланганини маълум қилди.

ИРНА ахброт аентлигидан иқтибос келтирган Саҳоб сайтининг хабар қилишича, Ливандаги Ҳизбуллоҳ Марказий кенгаши  ўз баёнотида бу ҳаракатнинг янги бош котиби сайланганини тасдиқлар экан, Ҳизбуллоҳнинг ғоялари ва мақсадларига содиқ қолган ва Бош котибини танлашнинг расмий механизмларига амал қилган ҳолда, Марказий Кенгаш бош котиби ва унинг байроқбардори этиб Шайх Наъим Қосимни танлади деб эълон қилди.

Биз Ливаннинг сабрли ва содиқ халқига  Ҳизбуллоҳнинг ғояларини амалга ошириш ва мақсадларига эришиш ва ғалабага эришгунга қадар, Ҳизбуллоҳ байроғини ҳилпираб туриш учун астойидил ҳаракат қилишга ваъда берамиз деб келтирилган бу баёнотнинг бошқа қисмида.

Сионистик режимнинг жорий йил 23 сентябрдаги террорчилик ҳаракатларида бир қатор Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг қўмондонлари шаҳид бўлди.  Бундан ташқари Байрутнинг жанубий чекка ҳудудларини бомбардимон қилиш орқали Ҳизбуллоҳ бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ ва қаршилик ўқининг бир қанча қўмондонларини шаҳид қилди.