Эронда коронавирусдан даволанганлар сони 2100 нафардан ошди
Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Эронда коронавирусга мубтало бўлганлардан 2 минг 134 нафарини тузалиб уйига жавоб берилганини эълон этди.
Бугун Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлигини умумий алоқалар ва маълумотлар маркази раиси Киёнўш Жаҳонпур Эронда коронавирус юқтирганлар сонини 6 минг 566 кишига етганини таъкидлаб, афсус билан айтганда улардан 194 нафари вафот этди деб маълум этди.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус 2019 йилнинг декабри охирида Хитой шарқидаги Хубэй вилояти маркази Ухан шаҳрида пайдо бўлди.
Бу вирус ҳозиргача Хитойнинг 30 вилоятидан ташқари дунёнинг 103 дан ортиқ мамлакатида ҳам қайд этилган.
Сўнгги маълумотларга асосан, ҳозиргача дунёда 106 мингдан ортиқ инсонлар коронавирусга мубтало бўлган ва улардан 60 мингдан ортиғи даволанган аммо 3 минг 600 нафари ҳам вафот этган.