март 09, 2020 11:45 Asia/Tashkent
  • Шамхоний Ироқ президенти билан учрашувида: Ироқ халқи бегоналарнинг ақидалари ва иштирокига эҳтиёж сезмайди

Кеча Эрон ислом жумҳурияти миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний Бағдодда Ироқ президенти Барҳум Солеҳ билан учрашганида, Ироқ халқи ўз манфаатлари ва зарурий масалаларини яхши аниқлаб олади ва бегоналарнинг нуқтаи назари ва иштирокига мутлақо эҳтиёж сезмайди деб айтди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Али Шамхоний бу учрашувда  барча заминларда Ироқ халқи, истак- хоҳишлари, мустақиллиги, ҳокимиятини ҳимоя қилишда, Эрон ислом жумҳуриятининг принсипиал позициясини таъкидлаб,  сиёсий гуруҳлар, этник ва диний фракцияларининг иштироки ва бирдамлиги билан  Ироқ халқи томонидан сайланган давлат зудлик билан бу мамлакат ишлари бошқарувини ўз зимасига олиши умид қилди.

 Ироқ президенти ҳам бу учрашувда  турли соҳалар айниқса  терроризм ва экстремизмга қарши кураш заминаларида Теҳрон ва Бағдод ўртасидаги ҳамкорликларни кучайтириш ва иккитомонлама алоқаларни кенгайтириш зарурлигини баён этар экан,   икки мамлакат манфаатлари ва тарихий алоқаларнинг чуқурлиги, талаб даражасидаги ҳамкорликлари нуқтасига етиш учун шароит муҳайё этган деб эълон этди.

Барҳум Солеҳ  ўз сўзларида,  Арбаъийни Ҳусейний /ъ/  маросимлари ва 3 миллиондан ортиқ эронликларни Ироқнинг муқаддас маконларига ташриф буюргани ва ироқликлар томонидпан кутиб олинганига ишора этиб,  Арбаъийн Ҳусейний /ъ/ маросимларида бундай бирдамлик ва биродарлик  икки халқнинг чуқур алоқаларига бориб тақалади ва душманларнинг барча фитналарини пучакка чиқаради деб аниқлик киритди.

Учрашув якунида томонлар  Эрон ва Ироқ давлатларини коронавирусга қарши кураш масаласида ҳамкорлик қилишлари зарурлигини таъкидлашди.

Эрон милилй хавфсизлик олий кенгаши котиби  бундан олдин  Ироқнинг ишларини бошқариш давлати раиси Одил Абдулмаҳдий, миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Фолеҳ Фаёз, Ироқ хавфсизлик идораси раиси Мустафо Козимий, бу мамлакатнинг бошқа бир нечта масъуллари ва шахсиялари билан учрашиб, мулоқот қилди.

 

Ёрлиқ