Эрон эркак ва аёллар терма жамоалари таэквандо бўйича жаҳон кубоги ғолиби бўлди
Эроннинг таеквандо бўйича эркаклар ва аёллар терма жамоалари Жанубий Кореяда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритди.
2024 йилги таевквандо бўйича Жаҳон кубоги Жанубий Кореянинг Чанчеон шаҳрида жамоа бўлиб ўтказилди. Жанубий Корея устидан ғалаба қозонган Эроннинг таэквандо бўйича аёллар миллий терма жамоаси Марокаш устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб тарихида илк бор чемионликни қўлга киритди.
Эркаклар ўртасидаги жамоавий баҳсда Эрон терма жамоаси илк учрашувида Кот-деуар билан тўқнаш келди, кетма-кет икки раундда 175: 30 ва 140: 80 /очколар жамоа бўйича ҳисобланган/ натижалари билан ғалаба қозонди ва финалга йўл олди.
Финал учрашувида Эрон терма жамоаси Жанубий Кореяни 175: 115 ва 140: 70 ҳисобида мағлуб этиб кетма-кет иккинчи марта чемпионлик кубогини кўтарди.
Мағриб ва Кот-деуар терма жамоалари ҳам уччинчи ўрин учун ўзаро тўқнаш келишди ва ниҳоят Мағриб жамоаси эркаклар ўртасида бронза медалини қўлга киритди.