Эронда коронавирусдан даволанганлар сони 2300 нафардан ошди
март 09, 2020 16:58 Asia/Tashkent
Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Эронда коронавирусга мубтало бўлганлардан 2 минг 394 нафарини тузалиб уйига жавоб берилганини эълон этди
Бугун Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлигини умумий алоқалар ва маълумотлар маркази раиси Киёнўш Жаҳонпур Эронда коронавирус юқтирганлар сонини 7 минг 161 кишига етганини таъкидлаб, афсус билан айтганда улардан 237 нафари вафот этди деб маълум этди.
Бу вирус ҳозиргача Хитойнинг 30 вилоятидан ташқари дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатида ҳам қайд этилган.
Сўнгги маълумотларга асосан, ҳозиргача дунёда 111 мингдан ортиқ инсонлар коронавирусга мубтало бўлган ва улардан 62 мингдан ортиғи даволанган аммо 3 минг 800 нафари ҳам вафот этган.