Мўсавий: АҚШ Ироқдаги ноқонуний иштироки оқибатларини бошқаларга юкламаслиги лозим
Эрон ТИВ наттоғи АҚШнинг Ироқдаги ноқонуний ҳарбий иштироки ҳамда Вашингтон армияси томонидан ироқликларни муқовимат кучлари ва қўмондонларини террор этилишига қарши аксиламаллардан қочиб бу жиноятларни бошқаларга юклата олмайди деб таъкидади.
Эрон ТИВ умумий ва маълумотлар бош идорасининг хабар қилишича, бугун бу вазирлик наттоғи Сайид Аббос Мўсавий АҚШ президенти Ироқдаги сўнгги ҳужумлар масъулият хусусидаги иддаоларига кўрсатган аксиламалида, Дональд Трампга хитобан асосий иддаолар ва хавфли хатти -ҳаракаталар ўрнида Ғарбий Осиё минтақасидаги АҚШ ҳарбийларининг иштироки ва сиёсатини қайта кўриб чиқишингиз лозим деб эълон этди.
Мўсавий ўз сўзларида АҚШ президенти мантиқсиз ҳатти- ҳаракатларини оқлаш учун иддаолар ва асоссиз туҳматлар тарқатишда воз кечиши зарур деб қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ироқ ОАВ-и бугунги хабарида АҚШ қирувчи самолётлари Ироқнинг 4 минтақасидаги Ҳашд-уш-шаъбий базаларига берган авиазарбаларида 3 нафар ҳалок бўлиб 7 нафари жароҳатланганини маълум этдилар.