Эронда коронавирусдан даволанганлар сони 5 минг нафардан ошди
Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Эронда коронавирусга мубтало бўлганлардан 5 минг 389 нафарини тузалиб уйига жавоб берилганини эълон этди
Бугун Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлигини умумий алоқалар ва маълумотлар маркази раиси Киёнуш Жаҳонпур Эронда коронавирусни юқтирганлар сонини 16 минг 169 кишидан ошганини таъкидлаб, афсус билан айтганда улардан 988 нафари вафот этди деб маълум этди.
Шу билан бирга Эрон давлати, қуролли кучлар ва халқ ёрдамидаги ҳатти- ҳаракати билан касалларни ўз вақтида ташхислаш, мубтало шахслар билан алоқада бўлган кишиларни аниқлаш, карантинда олиш ва коронавирусга чалинганларни даволаш жаарёнини суръат билан давом эттирмоқда.
Бу вирус ҳозиргача Хитойнинг 30 вилоятидан ташқари дунёнинг 160 дан ортиқ мамлакатида ҳам қайд этилган.
Халқаро ташкилотлари маълумотлари асосида, ҳозиргача дунёда коронавирусни юқтириб олганлар сони 184 минг нафардан ошгани ва улардан 7 минг нафари вафот этган. Шунингдек 80 мингга яқини тузалиб уйига жавоб берилган.