АҚШ бошқаларни айблаб, масъулиятдан қочишга уринмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i51023-АҚШ_бошқаларни_айблаб_масъулиятдан_қочишга_уринмоқда
Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби АҚШ масъулият ва жавоб беришдан қочиш учун бошқаларни айблаш тактикасидан фойдаланмоқда деб таъкидлади.
(last modified 2020-03-19T03:35:18+00:00 )
март 18, 2020 12:14 Asia/Tashkent
  • АҚШ бошқаларни айблаб, масъулиятдан қочишга уринмоқда

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби АҚШ масъулият ва жавоб беришдан қочиш учун бошқаларни айблаш тактикасидан фойдаланмоқда деб таъкидлади.

Бугун Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний  Твиттер саҳифасида  АҚШ давлат масъуллари Хитой ва Эронни айблаш ўрнида  коронавирусни ишлаб чиқариш ва тарқатиш ҳамда Эрон хақлига қарши жиноят содир этишдаги Вашингтоннинг роли хусусида жавоб бериши лозим деб эълон этди.

Кеча  АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео  мухбирларни Вашинтоннинг коронавирусни олдини олишда кучсиз позицияси тўғрисидаги саволлардан жавоб беришдан қочиб,  Эрон ва Хитойни нотўғри ва гумроҳ этувчи маълумотлар тарқатишмоқда деб иддао қилди.

Эслатиб ўтамиз коронавирус илк марта Хиойнинг Ухан шаҳрида аниқланганди.

 Хитой ТИВ наттоғи Zhao Lijian Твиттер саҳифасида ёзган шарҳида, коронавирус Уханга АҚШ ҳарбийлари томонидан олиб келиши мумкинлигини истисно  қилмаганди. Хитой ТИВ наттоғи  АҚШни мавзуга шаффофлик киритишдан воз кечишда айблаб, Вашингтон Пекинга бу масалани шарҳлаб бериши шарт деб эълон этди.

  •