Зариф: коронавирус инфекцияси АҚШнинг золимона санкцияларини бутун жаҳон аҳлига ошкор этиб берди
(last modified Thu, 19 Mar 2020 07:05:32 GMT )
март 19, 2020 12:05 Asia/Tashkent
  • Зариф: коронавирус инфекцияси АҚШнинг золимона санкцияларини бутун жаҳон аҳлига ошкор этиб берди

Эрон Ташқи ишлар вазири коронавирус АҚШнинг золимларча санкциялари мақсадини бутун дунё аҳлига ошкор этиб берганини таъкидлаб, аввалдан ҳам АҚШнинг Эронга қарши санкциялари ва иқтисодий терроризми марказида эронликларнинг соғлиқни сақлаш системасига зарба бериш ёвуз нияти турганди деб айтди.

Кеча Эрон ТИВ раҳбари  қадимий Наврўз байрами остонасида Эрон халқи ва Наврўз байрамини улуғлайдиган миллатларни видеомурожаат орқали табригида  бир халқни инсонпарварлик ёрдамлар, озиқ- овқат ва дори -дармон маҳсулотлар кўмакларидан маҳрум этиш, уни бошқа халқларга қараганда оғир ва номуносиб бир вазиятда қолдириш демакдир деб изоҳлади.

Муҳаммаджавод Зариф  санкцияларга қарши кураш учун ўзини изоляцияга олиш ва ўзига босим ўктазишнинг ҳар қандай шаклларидан айрилиб, янги дипломатия асрига кириш зарурлигига ишора этиб,  қисқа муддат ичида Эрон халқини коронавирусга қарши кураш олиб бораётгани  ички ва мамлакат ташқарисидаги эронликлар ўртасида  яратилган "девор"ни буунлай олиб ташланишига сабаб бўлди, деб қўшимч ваилди.

Эрон ТИВ раҳбари шунингдек, ватанпараст  эронликлар коронавирус хавф -хатарини сезиши билан ички ва ташқи  эронилклар ўртасидаги " деворни" олиб ташлаб  ўз халқининг соғлиги ва саломатлигини биринчи галдаги  мавзу сифатида қабул қилишди, деб эълон этди.

Зариф  ўз сўзларида АҚШ давлати  санкцияларни кучайтириши орқали  Эронни изоляция қилинган бир оролга айлантиришга уринаётганини таъкидлаб,  Эрон яна оёғига туради ва санкциялар қуфлларини синдириб ташлайди де аниқлик киритди.