Эронда коронавирусдан даволанганлар сони 8 мингга яқинлашди
Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Эронда коронавирусга мубтало бўлганлардан 7 минг 635 нафари тузалиб уйига жавоб берилганини эълон этди
Бугун Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Киёнуш Жаҳонпур Эронда коронавирусни юқтирганлар сонини 20 минг 610 кишидан ошганини таъкидлаб, афсус билан айтганда улардан 1 минг 556 нафари вафот этди деб маълум этди.
Шу билан бирга Эрон давлати, қуролли кучлар ва халқ ёрдамидаги ҳатти- ҳаракати билан касалларни ўз вақтида ташхислаш, мубтало шахслар билан алоқада бўлган кишиларни аниқлаш, карантинда олиш ва коронавирусга чалинганларни даволаш жаарёнини суръат билан давом эттирмоқда.
Бу вирус ҳозиргача Хитойнинг 30 вилоятидан ташқари дунёнинг 185 дан ортиқ мамлакатида ҳам қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз бугунги кунда дунё миқёсида 278 мингга яқин шахслар коронавирусга мубтало бўлган улардан 12 мингга яқини вафот этган шунингдек 92 минг нафари тузалган.