Руҳоний: Американинг Эронга ёрдами тарихнинг энг катта ёлғонларидан биридир
(last modified Mon, 23 Mar 2020 09:21:27 GMT )
март 23, 2020 14:21 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Ҳасан Руҳоний
    Эрон президенти Ҳасан Руҳоний

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти америкаликлар коронавриус билан қарши курашиш учун Эронга кўмак беришга тайёрмиз деб айтишлари тарихдаги энг катта ёлғондир,-деб айтди.

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний бугун давлат ҳайатининг йиғилишида, коронавирусга қарши кураш учун Эронга кўмак беришга тегишли Америка расмийларининг қилган иддаоларига ишора этиб, Эрон халқига қарши Америка томонидан юклатилган ноқонуний, золимона ва террористик санкциялар эронликларга кўп мушкулотлар ижод этган,-деб таъкидлади. 

Ҳасан Руҳоний америкаликлар агар Эронга ёрдам беришни хоҳласалар, турли соҳаларда, жумладан нефтни сотиш, банк системасидаги муомалалар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва ҳатто биринчи керакли маҳсулотлар соҳасида эронликларнинг фаолиятлари йўлида тўсқинлик қилмасликлари керак,-деб қўшимча қилди. 

Эрон президенти америкаликлар Эрон ва Ғарбий Осиё минтақасида содир этилган террористик жиноятларнинг энг асосий масъули эканликларини баён этиш зимнида, бундай шароитда америкаликларнинг афкори ва уларнинг террористик ва хато тафаккурлари дунё аҳли учун ошкор бўлган, -деб айтди. 

Руҳоний Эрон расмийлари ва халқи ҳамжиҳатлик ва ҳамдиллик билан оғир дамларни бошдан ўтказишади. Аммо дунё кўплаб илмий ва соғлиқни сақлаш соҳасида ислом ва Эрон маданияти олдида қарздордир,-деб эслатиб ўтди. 

Эрон президенти шунингдек Исломий Инқилоб муаззам раҳбари томонидан ҳижрий-шамсий 1399 йил "ишлаб чиқаришнинг ривож-равнақ " йили деб ном қуйганларига ишора этиб, ишлаб чиқариш арсасида ривож-равнақ топиш учун дунёнинг турли мамлакатлари, шу жумладан қўшни мамлакатлар билан яхши алоқада бўлиш зарур,-деб таъкидлади. 

Ёрлиқ