Эронда коронавирусдан даволанганларнинг сони 9 минг нафарга яқинлашди
Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Эронда коронавирусга мубтало бўлганлардан 8 минг913 нафари тузалиб уйига жавоб берилганини эълон қилди.
Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар тўпламида, Эронда коронавирусни юқтирганлар сони 24 минг 811 нафарга етганига ишора этиб, афсўски, 122 киши ҳалок бўлиши бўлиши билан вафот этганларнинг сони 1 минг 934 кишига етди ,- деб маълум этди.
Жаҳонпур ҳозиргача 41 миллиондан ортиқ киши Эронда коронавирусга қарши кураш миллий басиж лойиҳаси бўйича ташхислашдан ўтишган.,-деб қўшимча қилди.
Коронавирус Хитойга қўшимча, 190 мамлакатга тарқалган.
Охирги маълумотларга кўра, ҳозиргача дунё миқёсида 386 мингга яқин шахслар коронавирусга мубтало бўлишган ва улардан 102 мингдан ортиғи даволаниб, камида 16 минг киши ҳалок бўлишган.