Эронда коронавирусдан даволанганларнинг сони 12 минг нафардан ошди
(last modified Sun, 29 Mar 2020 10:17:51 GMT )
март 29, 2020 15:17 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан даволанганларнинг сони 12 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлардан 12391 нафари тузалиб, уйига жавоб берилганини эълон қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда Эронда коронавирусни юқтирганлар сони 38309 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 123 киши ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  2640 кишига етганини эълон қилди.

Эрон давлати коронавируснинг олидини олиш штабининг эълон қилишича бугун (жума) тонгдан бошлаб бутун мамлакатда вируснинг тарқалиш занжирини узиш мақсадида уйда қолиш, сафар қилмаслик ва бир жойда тӯпланмаслик каби чекловлар лойиҳаси амалга оширила бошланди. Айтилишича,  бу лойиҳа 3 апрел кунигача давом этади. 

Коронавирус илк мрата ўтган йилнинг охирларида Хитойнинг Ухан шаҳрида пайдо бўлди ва ҳозиргача дунёнинг 199 мамлакатида қайд этилган.

Сўнгги маълумотларга асосан ҳозиргача дунёда 668 мингдан ортиқ инсонлар коронавирусга мабтуло бўлиб улардан 142 мингдан ортии тузалган, шунигдек 31 минг киши вафот этган.

Ёрлиқ