Зариф: дунёдаги бирёқлама сиёсатлар ахлоқий қадриятларга қаттиқ зарба етказади
(last modified Mon, 30 Mar 2020 06:16:58 GMT )
март 30, 2020 11:16 Asia/Tashkent
  • Зариф: дунёдаги  бирёқлама сиёсатлар ахлоқий қадриятларга қаттиқ зарба етказади

Эрон ТИВ раҳбари дунёдаги коронавирус пандемияси ҳам масъулиятсизлик ва бирёқлама сиёсатларидаги хаосни олдини олмаса, дунё ва ахлоқий қадриятларга қаттиқ зарба етказилади деб айтди.

Бугун Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф,  Инстаграмм саҳифасида  коронавирусга қарши курашда Халқаро миқёсидаги саъй-ҳаракатларга тўхталиб,  Халқаро саъй-ҳаракатларини натижа бериши учун бутун ер шарида  инфекцияга қарши курашни давом эжтаётганига ишониш лозим ва  ер юзида бирор мамлакат мағлуб бўлса барча дунёга зарар етказилади деб қўшимча қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири  Эрон давлати, халқи ва соғлиқни сақлаш тузуми ҳам худди Европа ва Америкага ўхшаб коронавирусга қарши кураш ҳолида эканлигини баён этар экан,  коронавирус инфекциясини санкциялар билан бир вақтга тўғри келгани эронликлар муаммолари ва қийинчилигини янада оширган деб ёзди.

Муҳаммаджавод Зариф  ўз сўзларида Эрон давлати коронавирусга қарши кураш жараёнида ҳар қандай тиббиёт тажҳизотлар ва дориларини енгиллик билан сотиб ололмайдиган ягона давлат эканлигига ишора этиб, дунё аҳли ушбу инфекцияни енгиш учун АҚШнинг нотўғри сиёсатларидан бўйин товлашда ахлоқ  доирасдаги бир ҳаракатга эҳтиёж сезмоқда ва  санкциялар бундан ҳам кўпроқ уруш жиноятларига сабаб бўлмаслиги лозим деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ