Руҳоний: Эронда коронавирус ҳолатларини камайиши жараёни тўғри йўлни танланганимизнинг далилидир
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i51301-Руҳоний_Эронда_коронавирус_ҳолатларини_камайиши_жараёни_тўғри_йўлни_танланганимизнинг_далилидир
Эрон ислом жумҳурияти президенти бутун мамлакатда вируснинг тарқалиш занжирини узиш мақсадида уйда қолиш, сафар қилмаслик ва бир жойда тӯпланмаслик каби чекловлар лойиҳаси доирасида яхши амал қилганини олқишлаб, Эроннинг барча вилоятларида коронавирус тарқалиши жараёнини камайгани коронавирусга қарши курашда Эроннинг тиббий системасини тўғри иш тутганининг нишонасидир
(last modified 2025-06-23T09:06:26+00:00 )
апрел 01, 2020 11:26 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эронда коронавирус ҳолатларини камайиши жараёни тўғри йўлни танланганимизнинг далилидир

Эрон ислом жумҳурияти президенти бутун мамлакатда вируснинг тарқалиш занжирини узиш мақсадида уйда қолиш, сафар қилмаслик ва бир жойда тӯпланмаслик каби чекловлар лойиҳаси доирасида яхши амал қилганини олқишлаб, Эроннинг барча вилоятларида коронавирус тарқалиши жараёнини камайгани коронавирусга қарши курашда Эроннинг тиббий системасини тўғри иш тутганининг нишонасидир

Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти, давлат делегацияси йиғилишда  мамлакатда коронавирус ҳолатларини камайиш жараёнини бошланганига ишора қилиб,  коронавирусга қарши курашда дунёнинг ривожланган мамлакатлари вазиятини Эрон билан таққосланганда Эрон халқини бу муаммони олдини олишда ёлғончи ва асоссиз иддао қиладиган томонларга қатиқ жавоб қайтарганига шоҳид бўламиз деб изоҳлади.

Эрон президенти ўз сўзларида,  дунёнинг кўп иддао қилувчи ва буюк саноатга эга мамлакатларда тиббий тажҳизотар камчилигининг аксича Эронда  ventilator тажҳизоти ва барча тиббий тажҳизотлар ишлаб чиқилмоқда ва касалхоналарга етказиб берилади деб қўшимча қилди.

Эрон ислом жумурияти президенти  Эронга қарши ноинсоинй санкциялар қўллашда АҚШнинг ёвузликларига тўхталиб,  қаттиқ санкциялар билан бир пайтда  иш жой масаласидаги муаммоларига ечим топиш учун 10 миллиард долларга яқин маблағ назарга тутилган деб аниқлик киритди.

Бундан ташқари Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги  ҳозиргача Эронда коронавирусга чалинганлардан 15 минг 473 нафарини тузалгани ва касалхоналардан уйига жавоб берилганини эълон этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда Эронда коронавирусни юқтирганлар сони 47593 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 138 киши ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  3 минг 36 кишига етганини эълон қилди.

Жаҳонпур ҳозиргача Эронда коронавиурсга қарши кураш миллий кўнгиллалар лойиҳасида 67 миллион нафарни тиббий кўрикдан ўтказилганини эълон этди.