Солеҳий: МАГАТЕ жосуслик ташкилотлар абзалига айланмаслиги лозим
Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси МАГАТЕ ҳам унга пайравлик қилаётган сионистик режимнинг Эронга қарши асоссиз идддаоларига тўхталиб, МАГАТЕ айрим томонлар жосуслик идоралари учун абзалга айланмаслиги лозим деб қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, сионистик режим масъуллари бир неча маротаба Эрон давлатини яширинча ядровий фаолиятлар олиб боришда айбланган.
Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси Алиакбар Солеҳий МАГАТЕ ушбу ҳатти- ҳаракати, мустақил тарзда назорат қилиш ролини юқотиши ва ҳуқуқий принсиплар доирасида амал қилмаётганини намойиш этмоқда деб аниқлик киритди.
Солеҳий шунингдек, МАГАТЕ бундай маълумотларни текширишга уриниши билан Халқаро алоқалар ва мамлакатлар ҳуқуқларини оёқ ости этувчи жосуслик ҳаракатларини тасдиқланмаслиги керак деб изоҳлади.
Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси, Эронда ҳар қандай чекловдан ташқари ядровий фаолиятларни давом этаётганини баён этар экан, 5 босқичдаги қарорлар ҳозиргача технологик фаолиятларга қаратилганди ва мажбуриятларни камайтирилиши билан қўшимча протоколларни ижро этишни қайта тиклаш ҳамда NPT битими каби ҳуқуқий мавзуларга эътибор қаратиш мумкин деб қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ни бирёқлама тарзда ядровий келишувни тарк этгани ва АҚШни келишувдан чиққанидан келиб чиқадиган салбий натижаларни қоплаш учун Европа таклиф этган ҳал йўлини яроқсизлиги ортидан Эрон давлати жорий йилнинг 8 май куни ядровий келишувдаги 26-чи ва 36 чи моддалари асосида бу келишувдаги айрим мажбуриятларини тўхтатишини эълон этганди.