Руҳоний: Халқаро валюта жамғармаси ва жаҳон банки ўз масъулиятига амал қилсин
(last modified Wed, 08 Apr 2020 10:23:48 GMT )
апрел 08, 2020 15:23 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Халқаро валюта жамғармаси ва жаҳон банки ўз масъулиятига амал қилсин

Эрон президенти Халқаро валюта ҳамжамияти ва жаҳон банкини ўз вазифаларига амал қилишини таъкидлаб, шундай бир оғир шароитда улар ўз масъулиятига амал қилмаганида жаҳон аҳолиси бу масала хусусида бошқача хулосага келади деб айтди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  бугун давлат йиғилишида  Эрон ўтган 50 йил ичида  Халқаро валюта жамғармасидан пул сўрамагани  ва ўз вазифаларга амал қилмаганига тўхталиб,  бу Халқаро жамғармаси Эрон ва  бошқа мамлакатлар  ўртасида фарқ қўйганида ўз вазифасининг аксича амал қилган бўлади ва бундай ҳаракатини қабул қилиб бўлмайди деб изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний  АҚШнинг бирёқлама сиёсатларига ишора этиб,  АҚШ ҳардоим бирёқлама позицияга  эга бўлган ва коронавиурс касаллигида ҳам бундай нотўғри ва ғаразли сиёсатларини тўхтатгани йўқ деб қўшимча қилди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти  Оқ уй давлатини иқтисодий масалаларга қўшимча  дори- дармон масалаларда ҳам террорчилик ҳаракатларни давом эттираётанига тўхталиб, коронавирус масаласида,  АҚШ давлати  2005- чи йилдаги Жаҳон соғлиқни сақлаш қоунуни бузган,  зеро бу қонунга асосан  мамлакатлар юқумли касалликлар пайтида бир -бирига ҳамкорлик қилиши лозим.

Руҳоний шунингдек,  шундай бир шароитида АҚШ давлат масъулларини Эрон халқига нисбатан босимларини давом эттираётгани тарихдаги шармандаликдан ўзга нарса эмас деб аниқлик  киритди.

Эрон президенти  Эрон халқини тарих давомида  барча баланд пастликлар ва муаммолардан сабр -тоқат билан ўтганини баён этар экан, бугунги кунда Эрон мамлакати коронавирусни ташхисловчи  тестлар  ишлаб чиқаришда ўз ўзини таъминлаш даражасига етган ва кундан кунга янги технологиялар ишлаб чиқарилаётганни эслатиб ўтди.