Ғадир сув ости кемасининг янги модели Эрон армияси денгиз кучларига топширилди
Кеча Эронда ишлаб чиқарилган Ғадир сув ости кемасининг янги модели Эрон армияси денгиз кучларининг биринчи минтақаси флотига қўшилди.
Форс Кўрфази ва Уммон денгизи сувлари учун мўлжалланган Ғадир классидаги Эрон сув ости кемалари манёвр қилиш, сув ости ва устида ҳаракат қилишда ҳам юқори қобилият ва имокниятга эгадир.
Сув ости кеманинг узунлиги 29 метр бўлиб, " Аждар" ракеталарини отиш, денгиз миналарни ташлаш, ракеталарни жойлаштириш ва денгизчиларни ташиш потенсиалига ҳам эгадир.
Эрон телерадиокоманиясининг хабар қилишича, Ғадир классидаги сув ости кема Эрон армия денгиз кучлари корхоналари қўмондони- адмирал Аббос Фозилниё ва биринчи минтақа кучлари қўмондони иштирокида фойдаланишга топширилди.
Эрн армияси денгиз кучлари йиллардан бери ички потенсиал ва маҳаллий мутахассисларга таяниб, сув ости кемаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Ҳазрат Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий 2016- чи йил 31 март куни Эрон мудофаа вазири , вазирлик мутахассилари, тадқиқотчилари ва масъуллари тўпламида мудофаа тизимини янада кучайтиришни Эрон халқи ҳуқуқининг бир қисми деб эълон этгандилар.