Раисий: Ғазза бӯлгаси дунёнинг энг катта зиндонидир
(last modified Fri, 10 Apr 2020 08:41:18 GMT )
апрел 10, 2020 13:41 Asia/Tashkent
  • Раисий: Ғазза бӯлгаси дунёнинг энг катта зиндонидир

Эрон Олий судининг раиси кеча Фаластин Исломий муқовимат ҳаракати Хаммос сиёсий офисининг раҳбари Исмоил Ҳания билан телефон орқали мулоқотида коронавирус тарқалган бир шароитда сионистик режим қамоқхоналаридаги фаластинлик асирлар соғлигидан хавотир билдириб, деди: сионистлар Ғазза бӯлгасида дунёнинг энг катта зиндонини бунёд қилишган.

Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кӯра оятулло Саййид Иброҳим Раисий халқаро Мазлумлар куни муносабати билан қилган телефон мулоқотида ҳазрат Маҳди (аж) валодат кунларини бутун аҳли башар учун умид куни деб атаб, бу улуғ кун ва Аллоҳнинг Расули(а)га тегишли бӯлган шаъбон айёми баракотидан тез орада Аллоҳ йӯлининг мужоҳидлари қӯли билан Фаластин тупроғи босқинчилардан озод этилажак, деган ишонч билдирди.

Эрон Олий судининг раиси Фаластиннинг тажовузкорлар чангалидан озод қилиниши Эрон халқи ва бутун дунё мусулмонларининг асосий орзуси эканлигини таъкидлаб, илова қилди: Фаластиннинг босқинчилар қӯлида эканлиги ҳеч бир мусулмон, ҳатто бирор-бир ҳур фикрли инсон учун қабул қилиб бӯлмас ҳолатдир.

Эрон Олий судининг раиси сионистик режимнинг Ғазза бӯлгаси халқига нисбатан жиноятларига минтақа мамлакатларининг сукут сақлашини танқид қилиб, деди: бугун коронавирусга чалиниш хавфи муқаррар бӯлган бир шароитда сионистик режим зиндонларида бӯлган фаластинлик асирларни озод қилиш жуда муҳим ишдир.

Исмоил Ҳания ҳам телефон қилганлиги учун оятулло Раисийга миннатдорчилик билдириб, Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ва Эрон халқининг доимий қӯллаб-қувватлови учун ташаккур билдирди ҳамда сионистлар устидан ғалабага эришгунча муқовимат курашининг давом этишини таъкидлади.

  • Инқилоб Раҳбари: ўз тарихи давомида бугунги инсонларни нажоткорга эҳтиёж сезиши мислсиздир