Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги: коронавирусдан даволаганларнинг сони 35 минг нафардан ошди
апрел 10, 2020 18:16 Asia/Tashkent
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусга мубтало бӯлганлардан 35465 нафари ҳозиргача тузалиб уйига жавоб берилганини эълон қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда Эронда коронавирусни юқтирганлар сони 68192 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 122 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 4232 кишига етганини эълон қилди.
Эндиликда бутун дунёда коронавирусни юқтириб олганлар сони 1 миллион 600 мингдан ошди. Вафот этганлар сони 96 мингни ташкил этади, шукрким бу машъум вирусни юқтирганларнинг 362 минг нафари тузалди.