Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги: коронавирусдан даволаганларнинг сони 35 минг нафардан ошди
(last modified Fri, 10 Apr 2020 13:16:52 GMT )
апрел 10, 2020 18:16 Asia/Tashkent
  • Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги: коронавирусдан даволаганларнинг сони 35 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусга мубтало бӯлганлардан 35465 нафари ҳозиргача тузалиб уйига жавоб берилганини эълон қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда Эронда коронавирусни юқтирганлар сони 68192 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 122 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  4232 кишига етганини эълон қилди.

Эндиликда бутун дунёда коронавирусни юқтириб олганлар сони 1 миллион 600 мингдан ошди. Вафот этганлар сони 96 мингни ташкил этади,  шукрким бу машъум вирусни юқтирганларнинг 362 минг нафари тузалди.