Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги: коронавирусдан даволаганларнинг сони 42 мингга яқинлашди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусга мубтало бӯлганлардан 41 минг 947 нафари ҳозиргача тузалиб уйига жавоб берилганини эълон қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 1 минг 837 нафарда коронавирус аниқлангани Эронда бу инфекцияни юқтирганлар сони 70 минг 29 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 125 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 4232 кишига етганини эълон қилди.
Эрон давлатининг сайъ-ҳаракатлари, қуролли кучлар, ӯз вақтида ташхислаш, корнавирусга чалинганлар билан алоқада бӯлганларни аниқлаш ва касалларни карантинга олиш, коронавиурсни юқтириб олганларни даволаш билан бирга Эрон халқининг барча қатлами ёрдамида ушбу вирусга қарши сайъ-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунгача бутун дунёда 1 миллион 700 мингга яқин инсонлар коронавирусга мубтало бўлиб улардан 103 минг нафари ваот этган, шунингдек 383 минга яқини тузалган.