Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги: коронавирусдан даволаганларнинг сони 46 мингга яқинлашди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги: коронавирусдан даволаганларнинг сони 46 мингга яқинлашганини маълум этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 1 минг 617 нафарда коронавирус аниқлангани Эронда коронавирус юқтирганлар сони 73 минг 303 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 111 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 4585 кишига етганини эълон қилди.
Эрон давлатининг сайъ-ҳаракатлари, қуролли кучлар, ӯз вақтида ташхислаш, корнавирусга чалинганлар билан алоқада бӯлганларни аниқлаш ва касалларни карантинга олиш, коронавиурсни юқтириб олганларни даволаш билан бирга Эрон халқининг барча қатлами ёрдамида ушбу вирусга қарши сайъ-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунгача бутун дунёда 2 миллионга яқин инсонлар коронавирусга мубтало бўлиб улардан 115 минг нафари вафот этган ва 431 минг нафари ҳам соғайган.