Руҳоний: АҚШ империализми инсоният жомеаси учун коронавирусдан ҳам хавфлироқдир
Эрон ислом жумҳурияти президенти, Венесуэлла президенти билан телефон орқали суҳбатларида, АҚШ империализмини инсоният жомеаси учун коронавирусдан хатарлироқ бўлганини таъкидлаб, АҚШ давлат масъулларининг зўравонлиги ва тамаъгириги ҳардоим мустақил ва эрксевар халқларга босим ўтказган деб изоҳлади.
Кеча Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Венесуэлла президенти Николас Мадуро билан телефон орқали суҳбатларида , Теҳрон ва Каракас давлатлари ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликларини кенгайтириш орқали йиллар давомида АҚШнинг эски ва ҳужумчи " вируси" қаршисида яхшигина тура олган деб қўшимча қилди.
Руҳоний ўз сўзларида коронавирусга қарши кураш учун Эрон дастурлари , ҳатти -ҳаракатлари ҳамда вирусни ташхисловчи тажҳизотлар ишлаб чиқариш ва ўраниб чиқиш заминасидаги муваффақиятларига ишора этиб, Эрон давлати коронавирусга қарши кураш масаласида ўз тажрибаларидан Венесуэлла дўст мамлакатига ўргатишга тайёрдир деб таъкидлади.
Венесуэлла президенти Николас Мадуро ҳам телефон орқали бу суҳбатда, Эрон давлати ва халқи билан ҳажиҳатлигини эълон этиб, коронавиурсга қарши курашда Эрон мувафақиятларини олқишлаб, Эрон ва Венесуэлла давлатлари ҳардоим империализмга қарши кураш учун ҳамжиҳат бўлиб бир позиция ва мавқеиятга эга бўлган деб эслатиб ўтди.
Венесуэлла президенти шунингдек, ОПЕК + йиғилишига тўхталиб, Халқаро бозорларда мувозанатни сақлаш учун бу йиғилишдаги келишувга ишора этар экан, АҚШ давлати эрксевар мамлакатларни ривожланиши йўлига тўсиқлар яратиши билан ҳеч қандай натижага эриша олмаган деб эълон этди.