Руҳоний: ҳеч бир мамлакат ядровий келишувга барҳам бера олмайди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i5170-Руҳоний_ҳеч_бир_мамлакат_ядровий_келишувга_барҳам_бера_олмайди
Эрон ислом жумҳурияти президенти ҳеч бир мамлакат Эрон, БМТ ва 6 лик гуруҳи ўртасида имзоланган ядровий келишувга барҳам бера олмайди деб айтди.
(last modified 2018-08-22T13:17:47+00:00 )
сентябр 22, 2016 15:56 Asia/Tashkent
  • Эрон ислом жумҳурияти президенти ҳеч бир мамлакат Эрон, БМТ ва 6 лик гуруҳи
    Эрон ислом жумҳурияти президенти ҳеч бир мамлакат Эрон, БМТ ва 6 лик гуруҳи

Эрон ислом жумҳурияти президенти ҳеч бир мамлакат Эрон, БМТ ва 6 лик гуруҳи ўртасида имзоланган ядровий келишувга барҳам бера олмайди деб айтди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний  АҚШнинг ЭН БИ СИ телеканалига берган интервюсида, Эрон билан молиявий муассасалар ва банклар мунособатлари йўлига тўсқинлик қилаётганлиги сабаб АҚШнинг Молия вазирлиги хатти ҳаракатини танқид қилар экан, Эрон   ядровий келишувни ижро этила бошланганидан кейин ҳам олдин ҳам   ядровий қурол ишлаб чиқариш пайида бўлмаган деб айтди.

Руҳоний  ядровий келишувнинг танқидчилари хусусан бу келишвуни "ваҳшатли келишувдир ва ядровий бир холокостга олиб келиши мумкин" деб иддао қилган АҚШ республикачилар партиясининг бу мамлакат президенлик сайловлари номзоди Дональд Трамп изҳоротини рад этиб,  бу келишув 7 мамлакат ва БМТ имзолари билан ҳосил бўлган ва Халқаро атом энергияси ташкилоти назорати остида амалга оширилмоқда деб изоҳлаб ўтди.

Эрон президенти  сайловлар номзодлари кўп марвидларда ўз рақобатлари жараёнида фойда  ва имтиёз касб этиш учун ҳар қандай мавзуларни ўрта қўйишларини имкони борлигига тўхталиб бу келишувни барча томонлар қабул қилганини ҳам алоҳида айтиб ўтди.

У шунингдек  Сурия урушини якунлаш учун сиёсий ҳал йўлга таяниш лозимлигини таъкидлаб,  Сурия урушини фақат сиёсий йўллар билан тўхтатишни имкони бор деб таъкидлади.