Исломий Инқилоб соқчилар корпуси АҚШни Форс Кўрфазида Халқаро қонунларни бузишни тўхтатишга чақирди
Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси денгиз кучлари умумий алоқалар маркази тарқатган баёниясида, АҚШ денгиз кучларининг Форс Кўрфазидаги нопрофессионал ҳатти ҳаракатларига тўхталиб, АҚШ армияси ҳар қандай ноқонуний позиция тутиш ҳамда сохта ва ёлғон хулосалар тарқатшини тўхтатиши лозим деб эълон этди.
Ғарбий Осиё /Яқинг Шарқ/ минтақасидаги АҚШ денгиз кучларининг 5- чи флоти ҳамда бу мамлакатнинг сиёсий ва ҳарбий масъулларидан айрими, Эрон ислом жумҳуриятининг 11 ҳарибй катерлари 15 апрель куни Форс Кўрфази шимолидаги АҚШ ҳарибй кемасига яқинишлашиб унинг ҳаракатига тўсиқлар яратди деб иддао қилишди.
Кеча Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси денгиз кучлари умумий алоқалар маркази тарқатган баёниясида, АҚШ террорчи кучларини бу можарони бурттириб кўрсатиши ва Голивуддаги кинофильмлари сифатида хулосалар чиқарганига ишора этиб, АҚШ денгиз кучлари апрель ойининг 6-7 кунларида хавфли, нопрофессионал ҳатти-ҳаракати ҳамда биринчи огоҳлантиришга эътиборсизлик кўрсатиши билан Форс Кўрфазидаги эронлик ҳарбий катерлар йўлида тўсиқлар яратди ва ниҳоят жиддий огоҳлантириш олганидан кейин эронлик ҳарбий катерлар йўлидан ўзини четга олишга мажбур бўлганини маълум қилди.
Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси денгиз кучлари умумий алоқалар маркази тарқатган баёниясида, АҚШ армиясини Форс кўрфази ва Уммон денгизида ҳар қандай нопрофессионал ва хавфли ҳатти-ҳаракатлардан воз кечишга чақириб, АҚШ террорчилари минтақадаги ҳар қандай хавф- хатарли ҳатти-ҳаракатлар Эрон қуролли кучлари ва Исломий Инқилоб соқичлар корпуси нуқтиа назаридан Эрон миллий хавфсизликига таҳдид ва белгиллаган "қизил линия" сидан ўтиш ҳисобланиши шунингдек Эрон бундай ноқонуний ҳаракатлар қаршисида метиндек тура олишини била олишлари зарур деб қўшимча қилди.
Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси денгиз кучлари умумий алоқалар маркази баёниясида келтирилишича, АҚШ террорчи режимининг ноқонуний иштироки минтақада нотинчликлар ва ёвузликларниг асли омилидир ва ушбу стратегик минтақада изчил хавфсизликни яратишнинг ягона йўли АҚШ террорчиларини Ғарбий Осиё /Яқин Шарқни/ тарк этишидадир.