Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги: коронавирусдан даволаганларнинг сони 59 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, коронавирусдан даволаганларнинг сони 57 минг 273 нафарга етганини маълум этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 1 минг 294 нафарда коронавирус аниқлангани Эронда коронавирус юқтирганлар сони 83 минг 505 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 91 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 5 минг 209 кишига етганини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунгача бутун дунёда 2 миллион 500 мингдан ортиқ инсонлар коронавирусга мубтало бўлиб улардан 165 минг нафари вафот этган ва 633 минг нафари ҳам соғайган.