Эрон ва Россия президентлари икки давлат ўртасида ҳамкорликларини кенгайтиришни таъкидлашди
Эрон ва Россия президентлари Теҳрон-Москва ўртасидаги ҳамкорликларини кенгайтириш ва иккитомонлама келишувларни ижро этишни жадаллаштириш хусусида фикр алмашдилар.
Кеча Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний россиялик касбдоши Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатларида, коронавирус инфекциясига қарши курашда икки мамлакат ўртасида тажриба алмашилиши ва ҳамкорликларини янада кучайтирилишини зарурий бир амр эканлигини эслатди.
Руҳоний шунингдек, Эронга қарши АҚШнинг золимона ва ноқонуний санкциялари ҳамда Вашингтон давлатини Эронни Халқаро валюта жамғармасидан қарз олиши йўлига яратаётган тўсиқларига тўхталиб, бугунги кунда дунёнинг барча мамлакатлари рўппарасида жиддий муаммолар турибди ва шундай бир вазиятда дўст мамлакатлар бир бири билан яхишироқ ва самимийроқ алоқаларни ўрнатишлари лозим деб қўшимча қилди.
Эрон президенти минтақада АҚШ ва сионистик режимнинг нотўғри ва ноқонуний айрим ҳатти- ҳаракатларига ишора қилиб, минтақа муаммоларига ечим топиш хусусида Теҳрон-Москва ҳамкорликларни мустаҳкамлаш ҳамда Остона йиғилиши хусусида Россия, Эрон ва Туркия давлат раҳбарлари ўртасида маслаҳатлашувларни давом эттиришни таъкидлади.
Россия президенти Владимир Путин ҳам телефон орқали ушбу суҳбат жараёнида, ҳозирги оғир шароитдан ўтиш учун Россия ва Эроннинг тажриба алмашиши ва ҳамкорликларини кенгайтириш лозимлигини баён этар экан, Теҳрон ва Москва давлатлари ўзаро келишувларини ижро этишни жадаллаштириш учун ўзаро муносабатларни янада кучайтиришлари лозим деб изоҳлади.
Путин Эронга қарши АҚШнинг золимона санкцияларини инсоний ҳуқуқларни оёқ ости этишни ёрқин мисоли эканлигини баён этар экан, афсус билан айтганда Ғарбда инсон ҳуқуқларидан кўп сўз очадилар, аммо амалда бошқача позиция тутишади деб аниқлик киртди.
Россия президенти шунингдек минтақа ва халқаро мавзулар жумладан Остона йиғилишини сўраб сўраштииш ҳамда бу йўналишда Туркия билан учтомоналама музокараларни давом эттириш учун Эрон ва Россия ўртасида маслаҳатлашувларни давом эттириш аҳамаятини эълон қилди.