апрел 25, 2020 11:53 Asia/Tashkent
  • Мўсавий:

Кеча Эрон ТИВ наттоғи, Эрон томонидан орбитага чиқарилган " Нур " номли сунъий ҳарбий йўлдош хусусидаги Британия ваа Франция позицияларини рад этар экан, уларнинг ушбу позицияси икикёқлама стандартлари ва АҚШ зўравонлигини қабул қилишганининг нишонасидир дея изоҳлади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий  " Нур" сунъий йўлдошини фазога учирилгани борасидаги Лондон ва Париж давлатлари позицияларини қабул қилиб бўлмайдиганини таъкидлаб,  осойишта мақсаддаги космик технологиялардан фойдаланиш,  Эрон ислом жумҳуриятининг мудофаа дастури ва илмий ривожланишининг бир қисмидир ҳамда эронлик мутахассислар ва экспертларнинг саъй ҳаракатлари билан қўлга киритилган ушбу  технологияни ривожлантиришнинг ҳеч бир халқаро битимларига зид эмас деб қўшимча қилди.

Сайид Аббос Мўсавий  АҚШ давлатини Халқаро ядровий келишувдан чиқиши ва  Эронга қарши ноқонуний санкцияларни кучайтириши билан  ҳар куни БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231- чи резолюциясини  бузаётгани билан бир шароитда,  Европа давлатларини АҚШга нисбатан жиддий позиция тутмаётгани ва Американинг бундай сиёсатларини маҳкум қилмаётгани бу давлатларнинг икикёқлама ҳатти-ҳаракатлари ҳамда АҚШ зўравонликига тан беришининг далилидир дея аниқлик киритди.

 Ҳардоим ривожланган технологияларни монополия қилишга уриниб келаётган АҚШ ва унинг айрим иттифоқчилари   ракета отиш ҳамда сунъий йўлдошни фазога чиқаришдаги Эроннинг ҳатти -ҳаракати БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231 чи резолюциясига зиддир деб иддао қилишмоқда.

Пайшанба куни Россия ТИВ наттоғи Мария Захарова ҳам Эрон томонидан фазога сунъий йўлдошни учирилгани БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231- чи резолюциясига зид эмаслигига тўхталиб,  Хавфсизлик кенгашнинг 2231 -чи резолюцияси  ва Халқаро ядровий келишув Эрон давлатини осойишта мақсадлар билан фазо ва фазо ишларидаги иширокини манъ этмаган дея қўшимча қилди. 

Ёрлиқ