май 01, 2020 15:39 Asia/Tashkent
  • Мусавий: Англия Саъудия уюштирган Яман халқини қирғин қилиш жиноятига шерикдир

Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Англиянинг Арабистонга қурол-яроқ сотиш фаолиятини танқид қилиб, илова қилди: Англия давлатининг қӯллари Яманнинг бегуноҳ аҳолиси қонига беланган.

Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Саййид Аббос Мусавий бугун ӯзининг шахсий твиттер саҳифасида Саъудия Арабистонининг жиноятлари ва коронавируснинг тарқалиши Яман мамлакатини энг хавфли инсоний фожиага юзлантирганига ишора қилиб, ёзди:  Арабистонга қурол-яроқ сотишдан келадиган фойдани кӯзлаган Англия давлати  қӯлларини Яманнинг бегуноҳ аҳолиси қонига белаган.

Мусавий илова қилди: Англия тарихнинг дуруст томонидан жой олса, яхши бӯларди.

Саъудия Арабистонининг 2015 йилдан бери Яманга қилаётган тажовузлари натижасида минглаб яманлик ҳалок бӯлиб, қаҳатчилик бу мамлакатда энг хавфли инсоний фожиани вужудга келтирган.

Англия 2015-2019 йиллар давомида Арабистонга олти миллиард 500 миллион фунт стерлинг миқдорида қурол-яроқ сотиб, Саъудиялик ҳарбийларни ӯқитиш ишида жиддий рол ӯйнади. Ваҳоланки, халқаро миқёсда Англия ӯзини Яман урушини тӯхтатиш ҳаракати ҳомийларидан бири ва халқаро ҳуқуқ нормаларига жиддий эҳтиром кӯрсатадиган давлат сифатида таништиради.