Инқилоб Раҳбари: Имом Ҳасан Мужтабо /а/ ислом тарихидаги энг шижо шахсиятлардандир
(last modified Sat, 09 May 2020 07:24:12 GMT )
май 09, 2020 12:24 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари: Имом Ҳасан Мужтабо /а/ ислом тарихидаги энг шижо шахсиятлардандир

Исломий Инқилоб муаззам раҳбарлари асарларини сақлаш ва нашр этиш идораси матбуот хизмати Твиттер саҳифаси орқали Имом Ҳасан /а/ валодат кунлари муносабати билан тарқатган табрик сўзларида Имом Ҳасан Мужтабо /а/ ислом тарихидаги энг жасур ва шижо шахсиятдир деб ёзди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Исломий Инқилоб муаззам раҳбари асарларини сақлаш ва нашр этиш идораси матбуот хизмати Твиттер саҳифасида шунингдек  Имом Ҳасан Мужтабо /а/ ҳақиқий мақсадлар ва  маслаҳатлар йўлида ўзи ва ўз номини  қурбон қилиб, тинчликни танлади, чунки асл мақсади ислом ва Қуръонни асраш ва тарихнинг келажак авлодини ҳидоят қилиш эди дея қўшимча қилган.

Бугун ҳижрий -шамсий 1399 чи йил, урдибиҳишт ойининг 20 -чи куни, ҳижрий- қамарий 1441 ч йил Рамазон ойининг 15 чиси  ва милодий ҳисоб билан 2020 чи йил 9 май куни Имом Ҳасан Мужтабо /а/ валодат кунларига тўғри келади.

 Ҳижрий- қамарий 3 чи йили, Рамазон ойининг яримида Мадина шаҳрида дунёга келган Имом Ҳасан мужтабо /а/,  Ҳазрат Али /а/ ва Фотимаи Заҳро /с.а/нинг биринчи фарзанларидир. Ҳазрат Али /а/ ва Ҳазрат  Фотима /с.а/ биринчи фарзандларини дунёга келгани кунида  уни Ҳазрат Муҳаммад  /с/ олдига олиб боришди  ва ул зотдан унга ном қўйишни сўраганлар.

Ҳазрат Муҳаммад /с/ ҳам Худованд фармони билан унга  эзгу ва яхши маъносида бўлган " "Ҳасан" номини берадилар.