Рабеъий: АҚШ қамоқхоналаридаги эронлик маҳбуслар вазияти талаб даражасида эмас
Эрон давлатининг наттоғи, АҚШ қамоқхоналаридаги эронлик маҳбуслар шароитини ёмон эканлигини баён этар экан, АҚШ ҳукумати ушбу эронликлар ҳаёти ва соғлиги учун жавобгардир деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон ҳукумати наттоғи Али Рабъеий, Эрон ислом жумҳуриятида АҚШ қамоқхоналарида эронлик фуқароларга нисбатан ёмон муносабтлар қилинаётгани ҳамда уларни ёмон аҳволда бўлганини кўрсатадиган маълумотлар мавжуд деб қўшимча қилди.
Рабеъий шунингдек, Эрон ва АҚШ ўртасида маҳбуслар алмашуви имкони хусусида ҳам, Теҳрон анча олдинроқ эронлик ва АҚШлик маҳбусларни алмаштиришга тайёр бўлганини эълон этганди деб аниқлик киритди.
Эрон ҳукумати наттоғи ўз сўзларида олдиндан шарт қўймасдан барча қамалганларни алмаштириш учун музокара қилишга тайёрмиз, аммо АҚШ жавоб беришдан воз кечмоқда деб таъкидлади.