Мўсавий: фақат АҚШ каби исёнкор режим Халқаро қонунларни бузиши билан фахрланиши мумкин
(last modified Mon, 11 May 2020 07:01:27 GMT )
май 11, 2020 12:01 Asia/Tashkent
  • Мўсавий: фақат АҚШ каби исёнкор режим Халқаро қонунларни бузиши билан фахрланиши мумкин

Кеча Эрон ислом жумҳурияти ТИВ наттоғи АҚШ ташқи ишлар вазирининг Вашингтон давлатини Халқаро ядровий келишувни тарк этгани хусусидаги сўнгги иддаоларига кўрсатган аксиламалида, фақат бир режим яъне АҚШ исёнкор режими Халқаро миқёсидаги ваъдаларига амал қилмай, Халқаро қонунларни оёқ ости этиши билан фахрланиши мумкин деб таъкидлади.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий, Твиттер саҳифасида  фақат маънавий ва ахлоқий жавобгарлик ва масъулиятни сезмайдиган исёнкор бир режим Халқаро қонунларни паймол этиши билан фахрланиши мумкинлигига ишора қилиб, 2018- чи йилнинг 8 май куни /АҚШни ядровий келишувдан чиққани санаси/ Вашингтон давлати учун шармандалик ва энг расво қарор чиқарган санаси сифатида эсларда қолишини ёзди.

Эслатиб ўтамиз АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео  шанба куни Эронга қарши бу мамлакат масъулларининг асоссиз иддаоларини такрорлаб,  Вашингонни Халқаро ядровий келишувдан чиққанидан кейин дунё хавфсизроқ  бўлди деб иддао қилди.

АҚШ президенти Дональд Трамп  2018 чи йил 8 май куни бирёқлама тарзда Халқаро ядровий келишувдан чиқиб Эронга қарши ядровий санкцияларини қайта тиклади.

Трампнинг ушбу ноқонуний ҳатти- ҳаракати бу мамлакат ичкарисида ва Халқаро миқёсида кенг -қамровли норозилик ва танқидларга учради.

 

 

Ёрлиқ