Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 88 мингдан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 88 минг 357 нафардан ошгани ва касалхонадан жавоб берилганини маълум этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 1 минг 481 нафарда коронавирус аниқлангани ва Эронда коронавирус юқтириб олган касаллар сони 110 минг 767 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 48 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 6 минг 733 кишига етганини эълон қилди.
Жаҳонпур Эронда 615 мингдан ортиқ фуқароларни коронавирусга тест топиширганига тўхталиб, Эрон ислом жумҳурияти дунёда энг кўп фуқаролари соғайган 5 мамлакта қаторирдадир деб қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 4 миллион 272 минг кишидан ошиб, улардан 287 минг нафари вафот этган. Шунингдек 1 миллион 535 мингдан ортиқ инсонлар соғайиб кетган.
АҚШ илгаригидек коронавирусдан зарарланиш ҳолати бўйича дунёда биринчи ўриндадир.
Ҳозиргача бу мамлакатда 1 миллион 385 минг нафари коронавирусни юқтириб олган ва улардан 82 мингга яқин фуқаролари вафот этган.