Эронда биринчи Лайлатул-Қадр кечалари
(last modified Wed, 13 May 2020 05:52:47 GMT )
май 13, 2020 10:52 Asia/Tashkent
  • Эронда биринчи Лайлатул-Қадр кечалари

Кеча Муборак Рамазон ойининг 19-чи кунида бутун Эрон халқи диний маконлар жумладан, масжидлар ва ҳусейнияларга бориб биринчи Лайлатул-Қадр кечаларини нишонладилар.

Муборак Рамазон ойининг 19 чи куни  Хавориж гуруҳидан бўлган Ибн Мулжам Муродий, бомдод номозини ўқаётган дунё шиалариниг биринчи имоми Ҳазрат Али/а/га ҳужум қилиб  ул зотнинг Муборак пешоналарига заҳарланган қилич билан  зарба урди.

Ҳазрат Али/а/  ушбу зарбадан сўнг ўз уйида  Муборак Рамазон ойининг 21 куни шаҳид бўладилар.

Эслатиб ўтамиз, Муборак Рамазон ойининг 19, 21 ва 23 кечалари шиа мазҳаби пайравлари нуқтаи назаридан Қадр ё ўзи Лайлатул-Қадр кечалари ҳисобланади. Бу кечаларада ибодат қилиш, Жавшан дуосини айтиш ва Худованд билан роз -ниёз қилиш билан машғул бўлишади.

Эслатиб ўтамиз Лайлатул-Қадр кечалари  йилнинг энг фазилатли кечаси бўлиб, бу кечадаги амаллар минг ой кечаларидан афзалроқдир ва унда инсон тақдири аниқланади.

Исломий Эрон халқи жорий йили коронавирус пандемияси сабаб барча гигиена қоидалари риоя қилиш ва ижтимоий масофани сақлаш билан масжидлар ва бошқа диний маконларда бўлиб Қадр кечалари маросимларини ўтказишмоқда.