Руҳоний: АҚШнинг энг ёмон ва шафқатсиз режими ҳукумат устидадир
(last modified Wed, 13 May 2020 11:01:58 GMT )
май 13, 2020 16:01 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: АҚШнинг энг ёмон ва шафқатсиз режими ҳукумат устидадир

Эрон ислом жумҳурияти президенти бугунги кунда АҚШда энг ёмон ва шафқатсиз режимни ҳукумат устида бўлганини таъкидлаб, Вашингтон давлати ҳардоим террорчи бўлган, аммо шу даражада бўлиши мислсиздир деб айтди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний бугун  давлат дегегацияси йиғилишида  сўнгги бир неча йил давомида, АҚШнинг террорчилик ҳаракатларига тўхталиб,  АҚШ ҳардоим  мустақил ва мазлум халқларга қарши бўлган аммо коронавирус пандемияси вазиятида ҳам илгаригидек дори сотиб олиш йўлига тўсиқлар яратмоқда деб изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний Эрон сўнгги икки йил ичида,  АҚШнинг энг ёмон ва шафқатсиз ҳукумати қаршисида тура олаётганини таъкидлаб,  тарих давомида  АҚШ шу даражада инсониятга қарши, раҳмсиз ва кучсиз бўлмаганди ва ҳатто бу режим ТИВ раҳбари  сиёсатнинг " алифбе китобидан" бехабар эканлигини кўрсатиб берди эслатиб ўтди.

Эрон президенти, ўз сўзларида  мамлакатда халқ кўмаклари ва тиббий мутахассис ва кадрларни ўз жонини хатарга солиб даволаш жараёнида қатнашаётганини баён этар экан,  ушбу ташаббуслар яъне халқ кўмаклари, тиббиёт соҳаси хизматчиларини жонкуярлиги эронлик -исломий маданиятга бориб тақалади деб қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоинй эронлик шифокорлар, тиббиёт ҳамширалари ва бошқа кадрларнинг саъй-ҳаракати ва фидокрликларни мислсиз бўлганига ишора этиб,  бу маданиятни асли манбаи Қуръони карим, ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ ҳамда исмат ва таҳорат алайҳимуссаломнинг  ҳаётларидир деб эълон қилди. 

Ёрлиқ