Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 89 мингдан ошди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i52238-Эронда_коронавирусдан_тузалганларнинг_сони_89_мингдан_ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 89 минг 428 нафардан ошгани ва касалхонадан жавоб берилганини маълум этди.
(last modified 2020-05-14T03:09:30+00:00 )
май 13, 2020 11:44 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 89 мингдан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 89 минг 428 нафардан ошгани ва касалхонадан жавоб берилганини маълум этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   1 минг 958   нафарда коронавирус аниқлангани  ва Эронда коронавирус юқтириб олган касаллар сони 112 минг 725 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 50  кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  6 минг 783 кишига етганини эълон қилди.

Жаҳонпур Эронда 630 минг нафарни коронавирусга тест топиширганига тўхталиб,  аниқланган касалларнинг 3 дан икки қисми касалларга яқин шасхлар бўлгани ҳамда 30 фоийзи касалхонада ётқизили 70 фойизи хасталиги енгил бўлгани сба жавоб берилганини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 4 миллион 357 минг кишини ташкил этиб,  улардан 293  минг нафари вафот этган. Шунингдек 1 миллион 600 мингдан ортиқ инсонлар соғайиб кетган.