Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 90 мингдан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 90 минг 539 нафардан ошгани ва касалхонадан жавоб берилганини маълум этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 1 минг 808 нафарда коронавирус аниқлангани ва Эронда коронавирус юқтириб олган касаллар сони 114 минг 533 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 71 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 6 минг 854 кишига етганини эълон қилди.
Жаҳонпур Эронда 630 минг нафарни коронавирусга тест топиширганини маълум этди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 4 миллион 445 минг кишини ташкил этиб, улардан 300 мингга яқин инсонлар вафот этган. Шунингдек 1 миллион 669 мингдан ортиқ инсонлар соғайиб кетган.