Зариф: Американинг хавфсизлик кенгаши резолюциясида иштирок этиши охирга етган
Эрон Ислом Жумҳурияти ташқи ишлар вазири пайшанба куни кечаси Эронга қарши БМТ ташкилотининг қурол-яроқлар бўйича санкцияларини узайтириш учун америкалик расмийларнинг душманона сайъ-ҳаракатларига аксиламал кўрсатиб, БМТ хавфсизлик кенгаши резолюциясида Американинг иштирок этиши охирга етган,- деб таъкидлади.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Муҳаммаджавод Зариф ўзининг Твиттер саҳифасида шундай ёзди: "коронавирусни организмдан тозалаш учун дезинфекциялаш воситаларини фойдалашни орзу қилган уша шахслар Хавфсизлик Кенгашининг қарорида шерик эканликларига иддао қилишади. Ҳолбуки уларнинг айтишларича, бу келишувда иштирок этишлари охирга етган."
Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек бугун Хавфсизлик Кенгашининг 2231 резолюцияси ва Баржом ядровий фаолиятлар ҳақида журналистлар билан қилган сўҳбатида, америкалик расмийлар томонидан ахмоқона иддаолари янгилик эмас,-деб таъкидлади.
Хитойнинг БМТ-даги доимий намояндалик идораси ҳам ўз Твиттер саҳифасида, Америка Бажом ядровий фаолиятлар келишувидан чиқиши билан БМТ Хавфсизлик Кенгаши 2231 резолюциясини бузганига ишора этиб, Америка Эронга қарши қурол-яроқ санкцияларини узайтиришга ва санкцияларни автоматик равишда қайтариш механизмини фаоллаштиришга ҳақли эмас,-деб эълон қилди.