Руҳоний: коронавирус тугагани йўқ, аммо Эронда вазият анча яхшиланган
(last modified Sat, 16 May 2020 09:03:57 GMT )
май 16, 2020 14:03 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: коронавирус тугагани йўқ, аммо Эронда вазият анча яхшиланган

Эрон ислом жумҳурияти президенти, айрим бегона давлатлар ОАВ-нинг жомеада қўрқув, изтироб ва ноумидликни вужудга келтиришга урианётганига ишора қилиб, коронавирус тугагани йўқ, аммо Эронда вазиятда анча яхшиланган деб таъкидади.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний бугун коронавирусга қарши миллий штаби йиғилишда Эрон коронавирус билан касалланишни энг юқори чўққисидан ўтди ва агарда янги пик-чўққиси бўлса, мамлакат вазияти аввалги кунлардан кескин фарқ қилади дея изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний  коронавирус тугади деган фикрда бўлмаслик лозимлигини тавсия этиб, ҳозирги вазиятда соғлиқни сақлаш бўйича маслаҳатлар ва шахсий гигиенага риоя қилиш лозим, зеро масофавий дастурлар ва  қоидалар ойлар давом этиши мумкин деб қўшимча қилди.

Эрон президенти шунингдек  Қуддус кунини ўтказиш борасида коронавирусга қарши кураш миллий штабининг қарорига тўхталиб,  жума намози ўқилаётган "оқ" тоифадаги ҳудудлар ҳисоблагадиган 218 туманларда барча соғилқни сақлаш қоидаларни риоя қилган ҳолда, Қуддус кунини жума намози маконида ва ё бошқа айрим ҳудудларида  нишонлаш мумкин деб аниқлик киритди.

Ҳасан Руҳоинй ўз сўзларида Теҳроннинг белгилланган йўналишларда автомашиналарда Қуддус кунини нишонлаш мумкинлигига ишора этиб, Теҳронда Қуддус куни маросими, маълум бир жойларда  автомобил карвони билан ва рамзий равишда ўтказилиши режалаштирилган деб эълон қилди.

Эрон президенти Ҳайит номозини ўтказишни таъкидлаб,  шу йилги Ийдил Фитр номози мамлакатнинг барча масжидларида соғлиқни сақлаш бўйича маслаҳатлар ва қоидаларга риоя қилган ҳолда ўтказилади дея айтди

Ҳасан Руҳоинй  диний  ва муқаддас маконлар жумладан Ҳазрат Имом Ризо /а/ ҳарамларини қайта очилиши хусусида ҳам  Муборак Рамазон ойидан кейин  Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дастуруламаллари асосида диний ва муқаддас ҳовли-жойлари ҳамда  ҳарамларини очилиши кутилмоқда, аммо  равоқлар/ бинолари/  ёпиқлигича қолади, деб эслатиб ўтди.