Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 93 мингдан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 93 минг 147 нафардан ошгани ва касалхонадан жавоб берилганини маълум этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 1 минг 757 нафарда коронавирус аниқлангани ва Эронда коронавирус юқтириб олган касаллар сони 118 минг 392 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 35 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 6 минг 937 кишига етганини эълон қилди.
Жаҳонпур шунингдек бугун 70 кундан кейин бир суткада ўлим ҳолатини 40 нафардан камроқ бўлганига тўхталиб ҳозирга қадар Эронда 700 минг нафарни коронавирусга тест топиширганини эълон этди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 4 миллион 642 минг кишини ташкил этиб, улардан 308 минг нафари вафот этган. Шунингдек 1 миллион 800 мингдан ортиқ инсонлар соғайиб кетган.