Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 94 мингдан ошди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i52319-Эронда_коронавирусдан_тузалганларнинг_сони_94_мингдан_ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 94 минг 464 нафардан ошгани ва касалхонадан жавоб берилганини маълум этди.
(last modified 2020-05-18T03:24:48+00:00 )
май 17, 2020 11:05 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 94 мингдан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 94 минг 464 нафардан ошгани ва касалхонадан жавоб берилганини маълум этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   1 минг 806   нафарда коронавирус аниқлангани  ва Эронда коронавирус юқтириб олган касаллар сони 120 минг 198 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 51  кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  6 минг 988 кишига етганини эълон қилди.