Инқилоб Раҳбари: америкаликлар Ироқ ва ё Сурияда қолмайди, шубҳасиз улар чиқариб юборилади
Кеча Исломий Инқилоб муаззам раҳбари университет талабалари ва ташкилотлари билан ўтказган видеоконференция орқали учрашувида, Афғонистон, Ироқ ва Суриядаги урушлари дунё миқёсида АҚШни нафратланарли давлатга айлантирганини таъкидлаб, АҚШ масъулларининг ўзлари ҳам Сурияда нефт мавжуд бўлгани сабаб ҳарбийларини минтақага келтирганини тан олишмоқда, албатта улар Ироқ ва ё Суриядан чиқариб юборилади деб айтдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг маълумот тарқатиш марказининг хабар қилишича, кеча Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий бу йиғилишда дунёнинг кўп мамлакатлари, ҳатто Америка ичкарисида АҚШ байроғига ўт қўйилиши, дунё халқларини Вашингтон режимидан нафратланишининг ёрқин мисоли эканлигига тўхталиб, халқлардан ташқари, ҳатто АҚШ давлати билан яқиндан ҳамкорлик қиладиган баъзи давлатлар раҳбарлари ҳам кўнгилдаги сўзларини айтмоқи бўлганида АҚШ режими масъуллари ва раҳбарларига ишонмайдигани ва улардан нафратланишини баён этадилар деб қўшимча қилдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари бугунги даврдаги АҚШга нисбатан нафрат ва ғазабларнинг бошқа бир қисми эса, ҳозирги президенти ва мантиқсиз, кўп сафсаталар гапирадиган ва бепарво ТИВ раҳбарининг ҳатти -ҳаракатларининг натижаси бўлганига тўхталиб, албатта АҚШга нисбатан нафартларнинг барча сабаблари фақат шулардан иборат эмас, балки АҚШ режимининг узоқ йиллар давомидаги жиноятлари, шу жумладан содир этган оммавий қиғинлари, адолатсизлиги, террорчиларни ҳимоя қилиши , диктатор режимларни қўллаб -қувватлашиши, сионистик режимниг золимона сиёсатларини ҳимоя қилиши ва сўнгги пайтларда коронавирусни бошқариш ва олдини олишдаги янги шармандаликига бориб тақалади деб эълон этдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий бу учрашувда Эрон ислом жумҳуриятини барча зўровон қудратлар қаршисида тура олиши, ҳамда бугунги миллий қудратига ишора қилиб, албатта душманлар ҳозирга қадар миллатимизни таҳқир этиш ҳамда миллий ишончимизга зарба беришдан воз кечмаганинини унутмаслик лозим, аммо душманларнинг барча фитналарига қарамай, Худованд бунинг тескарисни насиб этган деб аниқлик киритдилар.
Инқилоб раҳбари ўз сўзларида Ғарб билан таққосланганда коронавирус пандемиясини бошқаришда Эронда кўп ижобий натижаларга эриша олингани, бу вирусни аниқлаш ва ўрганиш учун илмий ҳаракатлар, шундай бир вазиятда муъминона ва иймон -эътиқод билан хайр- эҳсон қилишнинг буюк бир тўлқини, ҳамда яқинда фазога янги ер сунъий йўлдошни чиқарилгани каби ютуқларни, Эрон халқининг қалбаларида фахр, ғурур, иззат эътибор, қудрат каби туйғуларини ўйғотадиган мавзулардан эканлигини эслатиб ўтдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек куфр, зўравонилк ва зулм қаршисида Эронда мавжуд бўлган умид бағишловчи ҳаракатларга тўхталиб, ёшлар ва талабаларни баркамоллик ва ҳардоим ҳақиқатни излашга чақирдилар.
Ул Зот талаб ва тақозо қилишни ёмонлаш ва жанжалдан ажратиш, музокара ўтказиш зарурлиги, ҳамкорлар ва ҳамфикрларни жалб этиш йўли билан Инқилоб жабҳасини кучайтириш , турли хислат ва қарашлар орасида ихтилоф яратмаслик, Инқилоб асосларига нисбатан шубҳа билан қарайдиганлардан узоқлашиш, илмий ривожланишига юз келтириш, ёшларни алдашга қаратилган душман найранглари қаршисида ҳушёр бўлиш, шунингдек ёш ва инқилобий давлатнинг аниқ ва тўғри мазмун моҳиятини баён этиш каби 10 -та тавсияларини изоҳлаб бердилар.