Эрон Қирғизистонга ҳам инсонпарварлик ёрдамлар юборди
май 19, 2020 11:32 Asia/Tashkent
Хуросони Разавий вилоятининг шахсий гигиена воситалари ва дори-дармондан иборат инсонпарварлик ёрдами Қирғизистонга юборилди.
Бугун Эрон Ислом жумҳурияти Хуросони Разавий вилоятининг иқтисодий ишлар бўйича мувофиқлаштирувчиси Али Расулиён Эроннинг инсонпарварлик ёрдам юклари, коронавирусга чалинганларни даволаш мақсадидаги 58 қутти дори-дармонлар, 220 қуттидан ниқоб, тиббий кийимлар, қӯлқоплар ва 79 қутти Hand rub дан иборат деб айтди.
Хабарга биноан, бу юкларни Бишкекда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ва транспорт вазири қабул қилиб олган.
Бундан олдин Эроннинг Инсонпарварлик ёрдами Эрон Ислом жумҳуриятининг “Вориш” авиаширкати орқали Тожикистонга юборилганди.