Эрон ва Қозоғистон президентлари иккитомонлама муносабатларни кенгайтиришни таъкидладилар
(last modified Wed, 20 May 2020 10:25:45 GMT )
май 20, 2020 15:25 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Қозоғистон президентлари иккитомонлама муносабатларни кенгайтиришни таъкидладилар

Эрон ва Қозоғисоон президентлари телефон орқали суҳбатлари икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни тобора кенгайиб бораётганини таъкидлаб, томонлар қизиқадиган соҳаларда ўзаро ҳамкорларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш учун бутун куч- қудратини ишга солишни қўшимча қилдилар.

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний ва Қозоғистон президенти Kassym Tokayev бугунги телефон орқали суҳбатларида, коронавирус пандемиясини бутун жаҳон учун кўп муаммоларни келтириб чиқарганига ишора этиб, коронавирусга қарши курашдаги мамлакатлар тажрибаси катта аҳамиятга молик деб изоҳладилар.

Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида Эрон ва Қозоғистон давлатларини ўта қийин кунларда ҳам бир бири ёнида бўлганига тўхталиб, икки мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирликлари  коронавирусга қарши кураш арсасида айниқса  Эронни Эн-95 тиббий ниқоби, сунъий нафас берувчи тажҳизот /вентелятор/ ҳамда вирусни аниқлаш тестини экспорт этиш имконлиятларига эътибор бериб турли  соҳаларида ҳамкорлик қилишлари мумкин деб аниқлик киритди.

Эрон ва Қозоғистон президентлари шунингдек,  коронавирус вазиятида ҳам АҚШни Эронга қарши санкцияларни давом этиши ва бу санкцияларни халқ ҳаётига ўтказаётган салбий таъсирига ишора этиб,  ҳозирги вазиятда санкцияларни бартараф этиш зарурлигини таъкидладилар.

Ҳасан Руҳоний  телефон орқали бу суҳбат жараёнида, икки мамлакат ўртасида йўл, темир йўл транзитидаги монеаларни бартараф этиш, банк системаларидаги ҳамкорликлар ҳамда Эрон ва Қозоғистон тожирлари учун   виза беришни осонлаштиришнинг катта аҳамиятга эга бўлганини баён этар экан, товарларни тозалаш системаси икки мамлакат ўртасидаги савдо- иқтисодий муносабатларни кучайтирган ва Эрон давлати ҳам ушбу механизмни мустаҳкамланишини истайди деб эълон этди.

 

Ёрлиқ