Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 100 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 100 минг 564 нафарга етгани ва касалхонадан жавоб берилганини маълум этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 2 минг 392 нафарда коронавирус аниқлангани ва Эронда коронавирус юқтириб олган касаллар сони 129 минг 341 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 66 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 7 минг 249 кишига етганини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 5 миллион кишини ташкил этиб, улардан 330 минг нафари вафот этган. Шунингдек 2 миллиондан ортиқ инсонлар соғайиб кетган.