Эрон шифокорлари БМТ Бош котибидан Америка санкцияларига барҳам беришни талаб қилишди
Эрон Шифокорлар жамиятининг раиси БМТ Бош котибига ёзган мактубида бутун мамлакат шифокорлари номидан Америка санкцияларига барҳам беришни талаб қилди.
Эрон Шифокорлар жамиятининг раиси Муҳаммадризо Зафарқандий БМТ Бош котиби Антонио Гуттеришга ёзган мактубида шундай дейилган: Вашингтоннинг Баржом келишувидан бир томонлама чиқиши ва санкцияларни қайта жорий қилиши Эронда медицина соҳасида тангликни вужудга келтирган.
Мактубда жумладан даволаниш ҳуқуқи инсон ҳуқуқларининг таркибий қисми эканлиги таъкидланиб, илова қилинган: дори-дармон ва тиббий воситалар таъминотида қийинчиликлар вужудга келтирган Америка санкциялари инсон ҳуқуқлари ва барча ахлоқий принципларни оёқ ости қилишдир.
Американинг адолатсиз санкцияларига қарши Эронда ташкил қилинган онлайн мактубга 700 нафар медицина ходимлари имзо чекишган.