Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 104 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 104 минг 72 нафарга етганини маълум қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 1 минг 869 нафарда коронавирус аниқлангани, Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий сони 133 минг 521 нафарни ташкил этишини таъкидлади.
Шунингдек, у афсуски, кейинги 24 соат давомида 59 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 7 минг 359 кишига етганини илова қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 5 миллион 325 минг кишини ташкил этиб, улардан 340 минг нафари вафот этган. Шунингдек 2 миллион 170 мингдан ортиқ инсонлар соғайиб кетган.